Ҳурматли дўстлар!
Сизга Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази курсларига қабул қилиш тўғрисидаги аризангизни электрон шаклда юбориш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, Сизнинг юбораётган аризангиз расмий мақомга эга эканлигини ҳам эслатиб қўймоқчимиз.
Шу боис, қуйидагиларга эътибор беришингизни сўраймиз:
1. Аризани тўлдиришдан олдин ўзингиз таълим олишни истаган курсни тўғри танланг.
2. Аризангизда фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми, яшаш жойингиз, туғилган вақт ва жойингиз, паспорт маълумотларингиз, курс тури ва таълим тилини ҳамда диплом бўйича мутахассислигингизни кўрсатишингиз, шунингдек суҳбат ўтказиш тартиби билан танишганлик тўғрисида белги бўлиши шарт.
3. Барча ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ тақдим этилган тақдирда, аризангиз 48 соат ичида ноёб рақам бериш орқали рўйхатга олинади ва Сизга электрон почта орқали белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.
4. Шунингдек, аризани юборганингиздан кейин бир иш куни ичида қуйидаги ҳолатларда уни рўйхатга олишни рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:
аризада мавжуд маълумотлар нотўғри бўлганда;
аризага илова қилинган ҳужжатлар сифати, мазмуни ва
техник кўрсаткичлари ўрнатилган талабларга жавоб бермаган тақдирда.
Аризани рўйхатга олиш рад этилган тақдирда кўрсатилган электрон почта манзилига тегишли хабарнома жўнатилади.